«Эвертон» ҳужумчиси Бету Бетункал «Фиорентина» футболчисига айланди.
Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, Италия клуби Гвинея-Бисау миллий жамоасининг 28 ёшли ҳужумчиси трансфери учун 18 миллион евро тўлайди.
Бету ўтган мавсумда АПЛда 37 та баҳсда 9 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган. У «Эвертон»нинг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлганди.
Ҳужумчига А Серия бегона эмас. У 2021-2024 йиллар оралиғида «Удинезе»да ўйнаган.
«Эвертон»нинг ўтган мавсумдаги тўпурари «Фиорентина»га ўтди
Футбол
1 сентябр, 17:13
28 ёшли Бету А Серияга қайтди.
Foto: Getty Images