«Страсбург»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Гела Дуэ «Байер» футболчисига айланди.
Кот-д’Ивуар миллий жамоасининг 23 ёшли футболчиси леаеркузенликлар билан 2031 йил ёзига қадар шартнома имзолади.
Трансфер қиймати 37,5 миллион еврони ташкил этди.
Гела «ПСЖ» вингери Дезире Дуэнинг акаси ҳисобланади.
Дуэ ўтган мавсумда Франция чемпионатида 24 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса 4 та баҳсда майдонга тушди.
«Байер» Дуэ трансферини эълон қилди
Футбол
1 сентябр, 15:03
Ивуарлик ҳимоячи Франция клубидан леверкузенликлар сафига ўтди.
Foto: Bayer 04