Муса Диаби «Байер»га қайтди.
Германия клуби «Ал Иттиҳод» вингерининг трансфери амалга оширилганини эълон қилди. Томонлар 2031 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Муса 2019 йилдан 2023 йилгача «Байер»да ҳам тўп тепган.
Аввалроқ трансфер қиймати 30 миллион евродан бироз камроқ бўлиши хабар қилинганди.
Франциялик 27 ёшли футболчи ўтган мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва яна 7 та голли узатмани амалга оширган.
Диаби «Байер»га қайтди
Футбол
1 сентябр, 11:09
27 ёшли вингер Саудияни тарк этиб, яна топ-5 лигада ўйнайдиган бўлди.
Foto: Bayer 04
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади