Бразилиялик форвард Габриэл Жезус Лондоннинг «Арсенал» клубидан «Барселона» сафига кўчиб ўтди. Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати расман хабар берди.
29 ёшли ҳужумчи «кўк-анорранглилар» билан 2029 йил июнига қадар мўлжалланган битимга имзо чеккан. Аввалроқ Жезуснинг трансфери 10 млн евро ва мукофот пуллари эвазига амалга ошиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Жезус «Арсенал» сафида 2022 йилдан буён тўп тепиб келаётганди. Лондонликлар сафида форвард 123 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 22 та голли узатма етказиб берди.
Жезус «Барселона» сафида 6 сентябр куни Ла Лига 4-тури доирасидаги «Валенсия»га қарши сафар беллашувида дебют қилиши мумкин.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади