Live
3
Ўзбек

Диаби «Байер»га ўтмоқда – манба

Футбол
26 август, 10:47
Айни пайтда клублар ўртасидаги битимнинг сўнгги тафсилотлари якунийлаштирилмоқда.
Диаби «Байер»га ўтмоқда – манба
Фото: Getty Images

«Ал Иттиҳод» вингери Мусса Диаби фаолиятини «Байер»да давом эттиришга яқин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбага кўра, Леверкузен клуби франциялик футболчи билан 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришган. Трансфер қиймати 30 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Айни пайтда клублар ўртасидаги битимнинг сўнгги тафсилотлари якунийлаштирилмоқда. Диаби яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтиши ва расмий шартномани имзолаши кутилмоқда.

Аввалроқ футболчига «Интер» ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ у фаолиятини «Байер»да давом эттирмоқчи.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Байер Байер
Бугунги янгиликлар