Бугун
15
Ўзбек

«Ҳалл Сити» «Рома» ҳужумчиси Робинио Вазни ижарага олади

Футбол
1 сентябр, 09:08
Англия клуби португалиялик футболчи трансферини тиббий кўрикдан ўтказиш босқичига олиб келди.
«Ҳалл Сити» «Рома» ҳужумчиси Робинио Вазни ижарага олади
Foto: Getty Images

«Ҳалл Сити» «Рома» ҳужумчиси Робинио Вазни мавсум охиригача ижара асосида ўз сафига қўшиб олади. Футболчи ҳозирда янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Келишувга кўра, «Ҳалл Сити» ижара учун 2 млн евро тўлайди. Шартномада футболчини 30 млн еврога сотиб олиш опсияси ҳам мавжуд, бироқ бу банд мажбурий ҳисобланмайди.

Шундай қилиб, 21 ёшли ҳужумчи янги мавсумни Англия Премер-лигасида ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ҳалл Сити Ҳалл Сити
  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар