«Наполи» яримҳимоячиси Скотт Мактоминeйда енгил ва хавфсиз юрак аритмияси аниқланган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
29 ёшли футболчи яқин кунларда юрак ритмини тиклашга қаратилган ПФА (пулсед-фиелд аблатион) муолажасидан ўтади. Клуб маълумотига кўра, Мактоминeй миллий жамоалар ўйинлари учун танаффусдан сўнг сафга қайтиши кутилмоқда.
Шу сабабли шотландиялик футболчи октябр ойигача «Наполи»га ёрдам бера олмайди.