Live
3
Ўзбек

Расман: Мбайе — «Астон Вилла» футболчиси

Футбол
1 сентябр, 07:14
18 ёшли футболчи фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттиради.
Расман: Мбайе — «Астон Вилла» футболчиси
Foto: Getty Images

«ПСЖ» 18 ёшли ҳужумчи Ибраҳим Мбайе «Астон Вилла» футболчисига айланганини расман эълон қилди.

Мбае «ПСЖ» академиясига 10 ёшида, 2018 йилда қўшилган ва клубнинг барча ёшлар жамоаларида фаолият юритган. У 2024 йилда, 16 ёшида Париж клубининг асосий таркибида дебют қилган.

«ПСЖ» футболчининг ривожланишидан фахрланишини, унга миннатдорлик билдиришини ва фаолиятида муваффақият тилашини маълум қилди.

Мбае парижликлар сафида асосий жамоа таркибида 8 та совринни қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • ПСЖ ПСЖ
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар