Live
3
Ўзбек

Алварес «Атлетико»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди

Футбол
1 сентябр, 06:55
Аргентиналик ҳужумчи «Арсенал» ва бошқа клубларнинг таклифларини рад этиб, Мадрид жамоасида қолишга қарор қилди.
Алварес «Атлетико»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди
Foto: Getty Images

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алварес жамоада қолишга қарор қилди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Белен Санчес Гарсия хабар берди.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчи «Арсенал»нинг таклифини рад этган. Шунингдек, аргентиналик ҳужумчи бошқа клубларнинг айрим таклифларига ҳам жавоб бермаган.

Аввалроқ Алварес «Атлетико» раҳбариятидан уни «Барселона»га қўйиб юборишни сўраган, бироқ Мадрид клуби каталонияликлар билан музокара олиб боришдан бош тортганди.

Шунингдек, ҳужумчи жорий ёзда «Атлетико»ни тарк эта олмаслигини қабул қилгани ва жамоадошлари билан машғулотларга қайтгани ҳақида хабар берилганди.

Алварес ўтган мавсумда Мадрид клуби сафида 49 та баҳсда 20 та гол ва 9 та ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар