«Барселона»га «Арсенал»дан кўчиб ўтаётган ҳужумчи Габриэл Жезус тиззаси жуда яхши ҳолатда эканини айтди.
Кеча, 31 август куни бразилиялик футболчи трансферни якунлаш учун Барселонага етиб келди. Бунгача каталонияликлар Жезусни 10+4 миллион евро эвазига харид қилиши маълум қилинганди.
Жезус аэропортда журналистларга: «Мен бахтлиман. Тиззам жуда яхши ҳолатда. «Барселона»да совринлар қўлга киритишни хоҳлайман», — деди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил қишда Жезус чап тиззасининг олд хочсимон пайидан жароҳат олганди.