Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) Суперлиганинг август ойидаги энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, беш нафар футболчи ғолиблик учун кураш олиб боради.
«Навбаҳор» форварди Ҳусайн Норчаев ушбу ойда 5 ўйинда майдонга тушган ва 6 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган.
«Сўғдиёна» ҳужумчиси Люпчо Дориев 5 баҳсда 5 гол ва 3 ассист қайд этган бўлса, «Локомотив» аъзоси Суҳроб Нуруллоев 5 учрашувда 2 тадан гол ва ассист муаллифи бўлган.
Шунингдек, «Бухоро» вакили Владимир Родич 5 ўйинда 3 гол ва 1 ассистни ўз номига расмийлаштириб қўйган. «Нефтчи» яримҳимоячиси Владимир Йовович эса 5 беллашувда 5 марта жамоадошларининг голларига ассистентлик қилган.

Фото: ЎзПФЛ