Бугун
15
Ўзбек

Салоҳ яшайдиган кўчани унинг шарафига қайта номлаш таклиф қилинди

Футбол
1 сентябр, 01:05
Агар маҳаллий кенгаш таклифни маъқулласа, кўча «Муҳаммад Салоҳ кўчаси» деб номланади.
Салоҳ яшайдиган кўчани унинг шарафига қайта номлаш таклиф қилинди
Фото: Getty Images

«Трабзонспор» футболчиси Муҳаммад Салоҳ яшайдиган кўчани унинг шарафига қайта номлаш таклиф қилинди. Бу ташаббусни Йомра тумани мэри Мустафа Бийик илгари сурган.

Гап Трабзон вилоятининг Кашюстю маҳалласидаги Салоҳ яшайдиган кўча ҳақида кетмоқда. Агар маҳаллий кенгаш таклифни маъқулласа, кўча «Муҳаммад Салоҳ кўчаси» деб номланади.

Маълумот ўрнида, Салоҳ «Трабзонспор»га ўтишидан сўнг мухлислар томонидан катта тантана билан кутиб олинган. Энди эса унинг номи клубдаги фаолияти тугаганидан кейин ҳам шаҳар тарихида сақланиб қолиши мумкин.

Аввалроқ футболчи жамоаси билан Европа Лигасини тарк этгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Трабзонспор Трабзонспор
Бугунги янгиликлар