«Лион» вингери Малиcк Фофана тез орада «Сандерленд» футболчисига айланади. Бу ҳақда журналист Санти Ауна хабар берди.
Манбага кўра, клублар 21 ёшли футболчининг трансфери бўйича 34,9 млн еврога келишиб олган. Фофана «Сандерленд» билан 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Шартномада уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам бўлади.
Аввалроқ Фофанага Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Белгиялик вингер жорий мавсумда барча турнирларда 6 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди.