«Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани жамоаси учун мамлакат кубоги нақадар аҳамиятли эканлиги ҳақида фикр билдирди.
«Финал якунланиши билан, сен яна ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушишни истайсан. Биз қаторасига иккинчи марта мусобақада зафар қучмоқчимиз. Бу ҳақда ҳамма орзу қилади. Ҳаттоки «Оснабрук» ҳам мусобақадаги ёрқин лаҳзалар ҳақида орзу қилади», — деди Компани журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Германия Кубогининг ўтган мавсум финалида «Бавария» «Штутгарт»ни йирик 3:0 ҳисобида таслим этган эди.
Маълумот учун, 2 сентябр куни Компани шогирдлари кубокнинг 1/32 финал доирасида «Оснабрук»ка қарши майдонга тушади.