Венсан Компани шогирдлари 5:1 ҳисобида йирик ғалабани нишонлади.
Ўтказилган баҳсда 40 ёшли дарвозабон Мануэл Нойер ҳам иштирок этди. Бу ўйин унинг учун Мюнхен грандининг либосидаги 600-учрашув бўлди. У «Бавария» сафида ўтказган ўйинлар сони бўйича бешинчи ўринда туради. Мануэлдан юқорида Герд Мюллер, Оливер Кан, Зепп Маер ва Томас Мюллер жойлашган.
Нойер 2011 йилнинг ёзидан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келади. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Дарвозабоннинг трансфер қиймати 4 миллион еврони ташкил қилади.