Live
14
Ўзбек

Моуринио юлдуз футболчилар ҳақида: «Улар мураббийни даҳодек кўринишига сабабчи»

Футбол
29 август, 13:48
«Реал» бош мураббийи юқори савиядаги футболчиларнинг мураббий фаолиятига таъсири ҳақида фикр билдирди.
Моуринио юлдуз футболчилар ҳақида: «Улар мураббийни даҳодек кўринишига сабабчи»
Фото: Gettyimages

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио юқори савиядаги футболчиларнинг мураббий фаолиятига таъсири ҳақида фикр билдирди.

«Қўл остингизда фавқулодда юқори даражадаги футболчилар бўлса, улар мураббийни даҳодек кўринишига сабабчи бўлади», — дея Моуринионинг сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline нашри.

Португалиялик мутахассис бу ёзда Мадрид клубини иккинчи бор ўз бошқарувига олди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Аввалроқ Моуринио 2010 — 2013 йиллар мобайнида «Реал»да ишлаган ва жамоа билан Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритганди.

Маълумот учун, Ла Лиганинг янги мавсум 2 туридан сўнг «Реал» 6 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги янгиликлар