Live
14
Ўзбек

Эрон Пролигаси. «Персеполис» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Сергеев ва Ўрунов майдонга тушди

Футбол
29 август, 14:00
Игор асосий таркибда ўйнаган бўлса, Остон захирадан қўшилди.
Эрон Пролигаси. «Персеполис» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Сергеев ва Ўрунов майдонга тушди
Foto: Persepolis

Эрон чемпионатининг 4-турида «Персеполис» ўз майдонида «Малаван» дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди.

Теҳронликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев асосий таркибда майдонга тушиб, гол уролмади ва 86-дақиқада захирага олинди.

Яна бир ўзбекистонлик ҳужумкор футболчи Остон Ўрунов эса 72-дақиқада захирадан туширилди.

«Персеполис» очколарини 9 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. «Малаван» эса 4 очко 11-поғонада.

Эрон Пролигаси. 4-тур
Персеполис — Малаван 3:0

29 август. Теҳрон
Голлар: Папи (20, автогол), Бифума (34), Алипур (56).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Persepolis Persepolis
  • Malavan Malavan
  • Эрон Форс кўрфази про-лигаси Эрон Форс кўрфази про-лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар