Live
3
Ўзбек

«Милан» Риччини «Комо»га ижарага берди

Футбол
29 август, 15:57
25 ёшли яримҳимоячи янги мавсумни ЕЧЛда ўйнайдиган клубда ўтказади.
«Милан» Риччини «Комо»га ижарага берди
Foto: Como

«Милан» яримҳимоячиси Самуэле Риччи «Комо»га ўтди.

Ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида иштирок этадиган А Серия клуби 25 ёшли италияликни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.

Жанлука Ди Марцио маълум қилишича, «россонери» Самуэлнинг ижараси учун 1,5 миллион евро олади. Шунингдек, мавсум якунида «Комо» еврокубокларга йўл олган тақдирда, шартномада қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилган. Футболчини сотиб олиш эса 22 миллион еврони ташкил қилади.

Риччи «Торино»дан 23+1,5 миллион евро эвазига трансфер қилинганидан сўнг «Милан» сафида бир мавсум ўтказди. Таянч яримҳимоячиси А Сериядаги 31 та баҳсда 1 та гол урди, 4 та голли узатмани амалга оширди ва 3 та сариқ карточка олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Милан Милан
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар