Live
3
Ўзбек

Каноэ. Артур Гулиев жаҳон чемпионатларидаги 4-медалини қўлга киритди

Бошқа спортлар
29 август, 15:01
Познанда ўтаётган турнирда Ўзбекистон медаллари ҳисобини очди.
Каноэ. Артур Гулиев жаҳон чемпионатларидаги 4-медалини қўлга киритди
Foto: Olympic uz

Полшанинг Познан шаҳрида ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси дастлабки медалини қўлга киритди.

МОҚ матбуот хизмати ёзишича, 200 метр масофага кечган яккалик каноэчилар баҳсида Артур Гулиев маррага иккинчи бўлиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Гулиев ҳисобида бунгача дунё биринчиликларининг 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари мавжуд эди.

Бугунги янгиликлар