«Челси» «Аталанта» ҳимоячиси Хонест Аҳанор трансферини расман эълон қилди. 18 ёшли италиялик футболчи Лондон клубига 2027 йил ёзида қўшилади.
ОАВ маълумотларига кўра, трансфер суммаси 47 млн еврони ташкил қилган. Тransfermarkt эса Аҳанорнинг бозор қийматини 30 млн еврога баҳоламоқда.
Аҳанор 2026/27 йилги мавсумни ижара асосида «Кристал Пэлас» сафида ўтказади.
Ҳимоячи ўтган мавсумда «Аталанта» сафида 35 та баҳсда майдонга тушган. Бу унинг Бергамо клубидаги илк мавсуми бўлган — у 2025 йил июлида «Женоа»дан трансфер қилинган.
Шунингдек, Аҳанор Италия миллий жамоаси сафида дебют қилишга ҳам улгурди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади