Live
2
Ўзбек

Кейн Саудия Арабистонидан тушган сердаромад таклифни рад этди

Футбол
30 август, 09:40
Англиялик ҳужумчи «Бавария» билан шартномасини узайтиришга яқин.
Кейн Саудия Арабистонидан тушган сердаромад таклифни рад этди
Foto: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Саудия Арабистони клубининг молиявий жиҳатдан манфаатли таклифини рад этди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, 33 ёшли футболчи Саудия Арабистонига кўчиб ўтишдан ташқари, Туркия ва Англиядан бўлган таклифларни ҳам рад этган.

Ҳозирда Кейн «Бавария» билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Томонлар музокараларнинг якуний босқичига етиб келган. Янги келишув 2029 йилгача мўлжалланиши кутилмоқда.

Кейн ушбу мавсумда «Бавария» сафида барча турнирларда 2 та баҳсда майдонга тушди, бироқ ҳали самарали ҳаракат қайд этмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар