Live
2
Ўзбек

Бензема «Ал Ҳилол» билан шартномани бекор қилди

Футбол
31 август, 10:59
38 ёшли ҳужумчи тез орада кейинги жамоаси борасида бир тўхтамга келади
Бензема «Ал Ҳилол» билан шартномани бекор қилди
Foto: Getty Images

Карим Бензема «Ал Ҳилол»ни тарк этди.

Саудия клуби «Реал» ва Франция миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилганини эълон қилди.

Бензема шу йил феврал ойидан буён «Ал Ҳилол» сафида тўп тепиб келаётганди. У риёдликлар таркибида барча турнирларда 12 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли форвард 2022 йилги «Олтин тўп» соҳиби ҳисобланади. У фаолиятинининг катта қисмини Мадрид клубида ўтказган, шунингдек, «Лион» ва «Ал Иттиҳод» жамоаларида ҳам ўйнаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар