Бугун
20
Ўзбек

Осимҳен «Галатасарой»даги келажаги борасида бир қарорга келди

Футбол
31 август, 06:48
Туркия клуби ҳужумчисининг жамоадаги ўрнидан мамнун.
Осимҳен «Галатасарой»даги келажаги борасида бир қарорга келди
Фото: Getty Images

«Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимҳен жамоадаги келажаги борасида бир қарорга келди.

Инсайдер Экрем Конуринг хабар беришича, нигерияликлик 27 ёшли футболчи ҳар қандай таклифларга қарамай, жамоада қолишга қарор қилган.

Ўз навбатида Туркия клуби ҳужумчисининг жамоадаги ўрнидан мамнун ва уни ўз таркибида сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Осимҳенга Саудия Арабистони клублари, Англия Премер-лигаси ва бошқа мамлакатларнинг бир қатор жамоалари қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ ҳозирча унинг Туркияда қолиш эҳтимоли юқори.

Виктор бу мавсумда Туркия чемпионатидаги дастлабки учрашувларда 5 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди.

Бугунги янгиликлар