«Андижон» ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов Махачқалъанинг «Динамо» клубига ўтиш арафасида. Бу ҳақда Sport24 нашри хабар берди.
Қайд этилишича, трансфер қиймати 500 минг еврони ташкил қилади. Футболчи аллақачон Махачқалъага етиб борган ва тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган.
Томонлар «Динамо» билан 3 йиллик шартнома имзолаш масаласини муҳокама қилмоқда. Айни пайтда клублар ва футболчининг вакиллари битимнинг сўнгги тафсилотларини келишишмоқда.
Маълумот ўрнида, 23 ёшли Маҳамаджонов «Андижон» сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та ассист амалга оширган.
Аввалроқ «Рубин» Жаҳонгир Ўрозов трансферини эълон қилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади