«Андижон» Суперлига 19-турида «Бобур Арена»да «Хоразм»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувни тўлиқ ўтказган яримҳимоячи Дамир Темиров баҳсдан кейинги фикрларини билдирди.
«Жуда зўр ва томошабоп ўйин бўлди. Ҳақли ғалабага эришдик, деб ўйлайман. Ҳисоб 0:0 бўлиб турганда ҳам асабийлашганимиз йўқ, чунки ўйинни 90 дақиқа назорат қилдик.
Гол ургандан кейин ҳиссиётларга берилиб, ўйин назорати ва концентрацияни йўқотмасликни ўйладик. Худога шукурки, ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қила олдик», — деди Темиров.