«Челси» «Аталанта» ва Италия миллий жамоаси марказий ҳимоячиси Хонест Аҳанорни трансфер қилишга яқин. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марсио хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 18 ёшли футболчи учун 40 миллион евродан ортиқ маблағ тўлайди. Музокаралар якуний босқичга етган.
«Челси» ва «Аталанта» ўртасидаги яхши муносабатлар трансфер жараёнига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Жорий трансфер ойнасида Марcо Палестра ҳам Бергамо клубидан Лондон жамоасига ўтган эди.
Маълумот учун, Палестранинг трансфери 57 миллион евро ва бонуслар сифатида яна 3 миллион еврога баҳоланган. Шунингдек, келажакдаги қайта сотувдан 10 фоиз улуш «Аталанта»га тегиши белгиланган.