«Астон Вилла» «Челси» ҳужумчиси Николас Жексон трансферини амалга ошириш учун музокараларни жадаллаштирди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «Астон Вилла» футболчининг вакиллари билан шахсий шартлар бўйича келишувга деярли эришган. Бош мураббий Унаи Эмери ҳам трансферни амалга ошириш тарафдори.
Эндиликда бирмингҳэмликлар «Челси» билан клубдан клубга музокараларни бошлаган. «Астон Вилла» сенегаллик ҳужумчи учун 60 миллион фунтдан юқори умумий пакет таклиф қилишга тайёр.
Маълумот учун, Жексон 2023-йилдан буён «Челси» сафида тўп тепмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2033-йил ёзигача мўлжалланган.