Live
3
Ўзбек

«ПСЖ» Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи

Футбол
26 август, 13:24
29 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
«ПСЖ» Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи
Foto: Getty Images

«ПСЖ» Усман Дембеле билан янги шартнома имзолашни истамоқда. Бу ҳақда RMC Sport журналисти Фабрис Хокинс хабар берди.

Париж клуби футболчи билан амалдаги келишувни яна бир ёки икки йилга — 2029 ёки 2030 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар бир неча ойдан бери давом этмоқда.

Манбага кўра, клуб келишув борасида хавотирга тушгани йўқ. Ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришни истамоқда. Музокаралар ёзги трансфер ойнаси ёпилганидан кейин қайта давом эттирилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Дембеле ўтган мавсум Лига 1'да 22 та учрашувда 10 та гол уриб, 7 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Paris Paris
Бугунги янгиликлар