«Навбаҳор» Суперлигада кетма-кет бешта учрашувда ғалаба қозониб, 8 йиллик танаффусдан сўнг бу натижани яна такрорлади.
Наманган клуби сўнгги марта 2018 йилда кетма-кет бешта ғалабага эришган эди. Ўша мавсумда жамоа Суперлигани 3-ўринда якунлаган.
Бу натижа «Навбаҳор»нинг ушбу мавсумдаги юқори спорт формасини намойиш этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» Суперлига 19-тури доирасида «Машъал»га қарши ўйнади ва 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
