Live
11
Ўзбек

«Астон Вилла» Тодибони трансфер қилиш имкониятини ўрганмоқда

Футбол
26 август, 14:44
Бирмингҳэм клуби марказий ҳимояни кучайтириш учун бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда.
«Астон Вилла» Тодибони трансфер қилиш имкониятини ўрганмоқда
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» «Вест Ҳэм» марказий ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо трансферини амалга ошириш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Тhe Athletic хабар берди.

Бирмингҳэмликлар Эзри Консанинг «Арсенал»га ўтганидан сўнг марказий ҳимояни кучайтиришни мақсад қилган. Аввалроқ клуб «Брюгге» ҳимоячиси Жоэл Ордонесни трансфер қилишни режалаштирганди, бироқ эквадорлик футболчининг жароҳати ва «Кристал Пэлас» қизиқиши сабаб музокаралар тўхтаб қолган.

26 ёшли франциялик футболчи 2025 йилда «Ницца»дан «Вест Ҳэм»га ўтган. У Лондон клуби сафида 54 та учрашувда майдонга тушган.

Маълумот учун, «Вест Ҳэм» ўтган мавсум якунида Чемпионшипга тушиб кетган. Тransfermarkt Тодибонинг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Вест Ҳэм Вест Ҳэм
Бугунги янгиликлар