Live
2
Ўзбек

«Челси» Мартинес билан музокара бошлади

Футбол
26 август, 09:41
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.
«Челси» Мартинес билан музокара бошлади
Фото: Getty Images

«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартиес фаолиятини «Челси»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, «кўклар» аргентиналик 33 ёшли киперни ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Томонлар ўртасида аллақачон эҳтимолий трансфер борасида музокаралар давом этмоқда.

Қайд этилишича, бирмингҳэмликлар Зион Сузукини сотиб олганидан сўнг Мартинес билан хайрлашишга қарши эмас. Эмилиано янги мавсумда жамоаси таркибида бирорта ўйинда иштирок этгани йўқ. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотига кўра, Мартинеснинг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар