«Бенфика» клуби «Бавария» яримҳимоячиси Жоау Палинияни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Португалиялик 31 ёшли футболчи Лиссабон клуби билан 2030 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
ОАВ маълумотларига кўра, трансфер суммаси тахминан 14 миллион еврони ташкил қилган.
«Бавария» клуби Палиняни 2024 йилда 51 миллион евро эвазига харид қилган эди. Ўтган мавсумда Жоау ижара асосида «Тоттенҳэм» клуби сафида тўп тепган.
Футболчининг бозор қиймати 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.