2026/27 йилги мавсум якунида Англия Профессионал Футболчилар Ассоциацияси (ПФА) томонидан бериладиган «Йил футболчиси» соврини учун фаворитлар аниқланди.
Унда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд асосий даъвогар сифатида кўрсатилган. Унинг ғолиблик коэффициенти 5.50 га тенг.
Ўтган мавсумда мазкур совринни «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш қўлга киритган эди.
2026/27 йилги АПЛда ПФА талқини бўйича «Йил футболчиси» учун фаворитлар:
Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») — 5.50
2–4. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — 8.50
2–4. Деклан Райс («Арсенал») — 8.50
2–4. Коул Палмер («Челси») — 8.50
5–7. Букаё Сака («Арсенал») — 15.00
5–7. Раян Шерки («Манчестер Сити») — 15.00
5–7. Антуан Семенё («Манчестер Сити») — 15.00