«Кристал Пэлас» клуби вингер Исмоил Сарр борасида «Ливерпул»нинг таклифини рад этди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар сенегаллик футболчи учун 58 миллион евро таклиф қилганди. Бироқ «бургутлар» ушбу таклифни рад этган.
Мерсисайдликлар Сарр билан келишувга эриша олмаса, эътиборини «Брайтон» вингери Янкуба Минтени сотиб олишга қаратади.
Сарр ўтган мавсумда «Кристал Пэлас» сафида барча турнирларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.