Live
4
Ўзбек

«Астон Вилла» «Кристал Пэлас» ҳужумчиси бўйича рад жавобини олди

Футбол
25 август, 08:46
Бирмингҳэм клуби франциялик футболчи учун таклиф билан чиқди, бироқ томонлар нарх борасида келиша олмади.
«Астон Вилла» «Кристал Пэлас» ҳужумчиси бўйича рад жавобини олди
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матетани трансфер қилишга қизиқиш билдирмоқда.

Тhе Times хабарига кўра, бирмингҳэмликлар франциялик футболчи учун 25 миллион фунт таклиф қилган, аммо рад жавобини олган. «Кристал Пэлас» ҳужумчини сотишга тайёр, бироқ унинг трансферини 40 миллион фунтга баҳоламоқда.

«Астон Вилла»нинг Матетага қизиқиши Оллие Уоткинснинг келажаги борасидаги ноаниқлик ортидан кучайди. Англиялик ҳужумчини «Ал Ҳилол» ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Шунингдек, клуб «Челси» ҳужумчиси Николас Жексон вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Астон Вилла» АПЛнинг янги мавсумини «Брайтон»га 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади. «Кристал Пэлас» эса 1-турда «Эвертон»га 0:2 ҳисобида ютқазди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
Бугунги янгиликлар