Трансфер ҳуқуқи «Аталанта» клубига тегишли бўлган марказий ҳимоячи Онест Аҳанор Англия премер-лигаси топ-клубларидан бири қизиқишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, 18 ёшли футболчини Лондоннинг «Челси» клуби ўз сафида кўришни истамоқда. Таъкидлаш лозим, бергамоликлар шу ёзнинг ўзида Аҳанор трансфери бўйича 2 та таклифни рад этиб улгурган.
Маълумот учун, ҳимоячи ўтган йили ёзда «Аталанта» сафига кўчиб ўтган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали Аҳанорнинг актуал трансфер нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.