Live
1
Ўзбек

Моуринио Винисиус ҳақида: «Унинг хатти-ҳаракатлари устида ишлаш мумкин»

Футбол
25 август, 08:29
Мураббий мухлислар билан муносабатда футболчининг реакциясини назорат қилиш мумкинлигини таъкидлади.
Моуринио Винисиус ҳақида: «Унинг хатти-ҳаракатлари устида ишлаш мумкин»
Foto: Getty Images
26.08.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - Реал Сосиедад Реал Сосиедад

«Реал» бош мураббийи Моуринио Винисиус Жуниорнинг учрашувлар пайтидаги хатти-ҳаракатлари устида ишлаш мумкинлигини айтди.

«Майдонда ва ундан ташқарида муаммолар бўлиши мумкин. Агар гап гомофобия ёки ирқчилик ҳақида кетмаётган бўлса, трибунадаги ҳақоратларга муносабатни, менимча, назорат қилиш ва бу борада ишлаш мумкин.

Ўйин, фол ва пеналти масалалари ҳакамнинг жавобгарлигида. Менинг характеримни ҳисобга оладиган бўлсак, агар менга ҳам шундай муносабатда бўлишганида, эҳтимол, қизил карточка олган бўлардим. Унинг рақиб мухлислари билан муносабатлари устида ишлаш мумкин», — деди Моуринио «Реал Соседад»га қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Реал Сосиедад Реал Сосиедад
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар