Live
3
Ўзбек

«Арсенал» Мартинеллининг ўрнига бошқа бир бразилиялик билан шартнома имзолаши мумкин

Футбол
25 август, 09:42
Франциянинг «Марсел» клуби вингери Игор Пайшао лондонликлар эътиборини ўзига қаратди.
«Арсенал» Мартинеллининг ўрнига бошқа бир бразилиялик билан шартнома имзолаши мумкин
Фото: Gettyimages

«Тўпотарлар» Габриэл Мартинеллини «Ал Ҳилол»га сотишга яқин турибди ва унинг ўрнига бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда. LePetitOM нашрининг хабар беришича, Пайшао инглиз гранди учун трансфер бозоридаги вариантлардан биридир.

Маълумот учун, Игор Пайшаонинг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt портали «Марсел»нинг 26 ёшли футболчисининг актуал трансфер нархини 35 млн еврога баҳоламоқда.

Футболчи Франция клуби сафида барча мусобақаларда жами 43 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 8 та голли узатма ёздириб қўйган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Марсель Марсель
Бугунги янгиликлар