Live
4
Ўзбек

Компани Дортмунднинг янги юлдузига қойил қолди

Футбол
25 август, 08:38
«Бавария» бош мураббийи 18 ёшли юнон футболчисининг дебют учрашувидаги ҳаракатларини юқори баҳолади.
Компани Дортмунднинг янги юлдузига қойил қолди
Foto: Getty Images

Константинос Карецас «Боруссия Дортмунд» сафидаги дебютини Германия Суперкубоги доирасида «Бавария»га қарши ўтказди. Дортмундликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса-да, 18 ёшли футболчи ўзининг техник ҳаракатлари билан эътибор қозонди.

Греция миллий жамоаси футболчиси учрашув давомида дриблинглари, паслари ва ўйинни ташкил этишдаги ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Карецас ёзги трансферлар вақтида Белгиянинг «Генк» клубидан 30 миллион евро эвазига Дортмундга ўтди. У ўтган мавсумда асосий жамоада ёрқин ўйин намойиш этиб, Белгия чемпионатида 11 та голли узатма қайд этган. Шунингдек, Европа Лигасидаги 11 учрашувда 2 та гол ва 5 та ассистга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Суперкубокдан кейин журналист Мишел Шрёдер билан суҳбатда Каретсаснинг ўйинидан катта таассурот олганини билдирди. Белгиялик мутахассис футболчини «жуда яхши» деб баҳолаб, журналистга уни диққат билан кузатишни тавсия қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Боруссия Д Боруссия Д
Бугунги янгиликлар