Live
4
Ўзбек

«Лидс» Мудрик учун музокараларни давом эттирмоқда

Футбол
25 август, 08:57
Украиналик футболчи фаолиятини АПЛда давом эттиришни истамоқда.
«Лидс» Мудрик учун музокараларни давом эттирмоқда
Foto: Getty Images

«Лидс» «Челси» вингери Михаил Мудрикни ижара асосида ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Тhe Athletic хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли футболчи ёркширликлар клубига ўтишга қизиқмоқда ва айнан «Лидс» вариантини афзал кўрмоқда. У фаолиятини АПЛда давом эттиришни истаяпти.

Бироқ «Лидс» лондонликлар қўяётган шартлардан хавотирда. Клублар ижара тўлови ва Мудрик маошининг қайси қисмини «Лидс» тўлаши масаласини муҳокама қилган. Ёркширликлар ўзлари учун номақбул шартларга рози бўлмаслигини билдирган.

«Челси» эса футболчини «Страcбург»га ижарага бериш вариантини афзал кўрмоқда. Мазкур клуб ҳам BlueCo компаниясига тегишли. Аммо Мудрик бу вариантни кўриб чиқмаяпти.

Маълумот учун, «Челси» футболчиларини «Страcбург»га ижарага бериш учун жорий мавсумда учта жой мавжуд бўлиб, улардан иккитаси Филип Йоргенсен ва Женесис Антви томонидан банд қилинган. Қолган жой Дарио Эсуго учун керак бўлиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Лидс Лидс
Бугунги янгиликлар