Хорватиялик дарвозабон Доминик Ливакович «Фенербаҳче»дан «Барселона»га ўтди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 31 ёшли дарвозабон каталон клуби билан шартномани имзолаган. Трансфер учун «Барселона» 2 миллион евро тўлайди, яна 2 миллион евро бонуслар кўзда тутилган.
«Барселона» Ливаковични ушбу мавсум охиригача дарҳол ижарага беришни режалаштирмоқда. 2027 йил ёзида Войцех Шенсни билан шартнома муддати якунлангач, хорватиялик дарвозабон каталонияликларнинг иккинчи рақамли дарвозабонига айланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Ливакович ўтган мавсумнинг биринчи қисмини «Жирона»да, иккинчи қисмини эса Загребнинг «Динамо» клубида ижара асосида ўтказди. Шунингдек, у «Фенербаҳче» сафида ҳам бир нечта учрашувда майдонга тушди. Умуман олганда, дарвозабон 19 та баҳсда иштирок этиб, 18 та гол ўтказиб юборган ва 8 та учрашувни қуруқ ўтказган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади