«Барселона» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Серу Гирассига қизиқиш билдирган. Бу ҳақда Bild хабар берди.
«Кўк-анорранглилар» спорт директори Деку яқинда Гвинея миллий жамоасининг 30 ёшли футболчиси бўйича сўров юборган. Бироқ эҳтимолий трансфер Гирассининг маоши сабаб амалга ошмаган.
Ҳужумчи йилига тахминан 10 миллион евро маош олади, бу сумма «Барселона»нинг маош фонди учун ҳаддан ташқари юқори ҳисобланади.
Айни пайтда футболчининг шартномасидаги товон пули эса тахминан 50 миллион еврони ташкил қилади. Аввалроқ «Интер» Лаутарони «Барселона»га сотиш ниятида эмаслиги маълум қилинганди.