Бугун
34
Ўзбек

Мартинелли «Ал Ҳилол»да йилига 20 млн евро маош олади (Скира)

Футбол
24 август, 23:45
«Арсенал» бразилиялик футболчи сотувидан тахминан 60 млн евро ишлаб олади.
Мартинелли «Ал Ҳилол»да йилига 20 млн евро маош олади (Скира)
Фото: Getty Images

«Арсенал»нинг бразилиялик вингери Габриэл Мартинелли «Ал Ҳилол»га кўчиб ўтишга яқин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

Клублар футболчининг трансфери шартлари бўйича келишувга эришиш арафасида. Қайд этилишича, «тўпчилар» бразилиялик футболчи сотувидан тахминан 60 миллион евро ишлаб олади.

Мартинеллининг ўзи ҳам «Ал Ҳилол»га ўтишга розилик берган. Саудия Арабистонида 25 ёшли футболчига 2029/2030 йилги мавсум охирига қадар мўлжалланган шартнома бўйича йилига қарийб 20 миллион евро тўланиши кутилмоқда.

Айни пайтда клублар ўртасида келишув ҳали расмийлаштирилмаган. Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Мартинелли трансферига қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Бугунги янгиликлар