Live
26
Ўзбек

Осимхеннинг «Арсенал»га ўтишига нима тўсқинлик қилаётгани маълум бўлди

Футбол
22 август, 09:58
«Арсенал» Виктор Oсимхенни Виктор Гокереш билан рақобатни кучайтириш мақсадида таркибга қўшишни истамоқда.
Осимхеннинг «Арсенал»га ўтишига нима тўсқинлик қилаётгани маълум бўлди
Foto: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхенга қизиқишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Фоотмерcато хабар берди.

Манбага кўра, «тўпчилар» нигериялик футболчига маоши бўйича ҳаддан ташқари юқори таклиф беришни истамаяпти. Осимхеннинг «Галатасарой»даги йиллик маоши 20 миллион евродан ошади. «Арсенал» эса футболчининг маош бўйича талабларини пасайтиришига умид қилмоқда.

Маълумот учун, Осимхен ушбу мавсумда «Галатасарой» сафида Туркия Суперлигасининг 2 та учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Футболчининг «Галатасарой» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Галатасарай Галатасарай
Бугунги янгиликлар