Пролиганинг 16-туридан ўрин олган баҳсда ФарДУ «Шўртан» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 44-дақиқасида Анвар Муродов «Шўртан»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. 53-дақиқада Сирожиддин Башриддинов пеналтини аниқ амалга оширди.
72-дақиқада Риза Айвазов ФарДУни олдинга олиб чиқди. 84-дақиқада Муроджон Комилов якуний ҳисобни ўрнатиб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Пролига. 16-тур
ФарДУ - «Шўртан» 3:1
Голлар: Муродов 44 (0:1), Башриддинов 53, пен. (1:1), Айвазов 72 (2:1), Комилов 84 (3:1).