Тошкентнинг «Пахтакор» клуби клуби раиси ўринбосари Дилшод Каримов истеъфога чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Каримовнинг истеъфога чиқишига оид бошқа тафсилотлар ҳозирча очиқланмади.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» Суперлиганинг 18-турида «Сурхон» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида «Пахтакор» томонидан урилган гол офсайд сабабли ҳисобга олинмаганди. Кейинчалик ҳакамлар мазкур вазиятда хатога йўл қўйгани маълум бўлди.
Маълумот учун, айни пайтда «Пахтакор» Суперлига турнир жадвалида 39 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Нефтчи» Тошкент клубидан 3 очко олдинда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади