Суперлига 18-тури доирасида «Пахтакор» Тошкентда «Сурхон» жамоасини меҳмон қилди.
Бир неча кун аввал Элит ОЧЛ финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган «Пахтакор» ўз майдонида «Сурхон»ни енга олмади.
Эътиборли жиҳати, мезбонларнинг 90+2-дақиқадаги голи ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилиб, тўп бекор қилинди.
Суперлига, 18-тур
«Пахтакор» – «Сурхон» 0:0
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 5.Муртазо Пуралиганжи (50.Фламарион, 46), 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Акмал Мозговой, 21.Башар Ресан (17.Достонбек Ҳамдамов, 59), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 29.Айман Ҳуссайн (90.Стефан Чинеду, 59), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (11.Ҳожимат Эркинов, 59).
«Сурхон»: 25.Отабек Боймуродов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (27.Муҳаммадали Мусахонов, 67), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 11.Ричард Фрайдей, 14.Тоҳиржон Ашурбаев (91.Аъзамжон Темирхонов, 59), 15.Диёр Рамазонов (39.Мирмақсуд Мирусмонов, 59), 19.Фарруҳ Қодиров (23.Камрон Юсупов, 59), 21.Торнике Зебниаури (17.Сарвар Абдуҳамидов, 81), 26.Беҳруз Шукуруллаев, 66.Беҳруз Шайдулов.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади