Суперлига 18-тур доирасидаги «Пахтакор» — «Сурхон» ўйинида юзага келган баҳсли вазият юзасидан Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси тақдим этилди. Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати хабар берди.
«Суперлига 18-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Сурхон» учрашуви (0:0)нинг 90+4-дақиқасида «Пахтакор» жамоаси томонидан гол урилди. Мазкур вазият VAR ҳаками томонидан кўриб чиқилди. Шундан сўнг бош ҳакам VAR ҳакамининг маълумотига асосан голни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига кўра, ушбу вазиятда VAR ҳаками хатога йўл қўйган. Яъни, VAR ҳаками бош ҳакамни вазиятни монитор орқали қайта кўриб чиқишга чақирмаган ва шу билан VAR протоколи талабларини бузган.
Натижада бош ҳакам вазиятни шахсан монитор орқали кўриб қарор чиқмасдан, VAR ҳакамининг маълумотига асосан голни бекор қилган.
Равшан Абдувоҳидов VAR протоколи талабларини бузгани инобатга олиниб мавсум якунига қадар VAR ҳакамлигидан четлатилди», — дейилади хабарда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади