ЎзФҲМ «Пахтакор»нинг «Сурхон»га қарши баҳсда ҳисобланмаган голи бўйича баёнот билан чиқди.
«Суперлига 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Сурхон” учрашувининг 90+4-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси гол урди.
Ушбу вазият ВАР ҳаками томонидан кўриб чиқилиб, чизиқ чизилгандан сўнг “Пахтакор”нинг 17-рақамли футболчиси тўп узатилган вақтда офсайд ҳолатида бўлгани ҳамда тўп учун фаол кураш олиб боргани ҳақида бош ҳакамга маълумот берилди. Шундан сўнг бош ҳакам ВАР ҳакамининг маълумотига асосан голни бекор қилди.
Бироқ, мазкур вазиятда ВАР ҳаками бош ҳакамни монитор орқали вазиятни қайта кўриб чиқишга чақирмасдан хатога йўл қўйди», — дейилади хабарда.