ЎзФҲМ «Пахтакор» ва «Сурхон» учрашувида ВАР ҳаками бўлиб ишлаган Равшан Абдувоҳидов бўйича баёнот берди.
«Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Сурхон» учрашувида юзага келган баҳсли вазиятда ВАР ҳакамлик жараёнида йўл қўйилган хато юзасидан Ҳакамлар қўмитаси томонидан қарор қабул қилинди.
Ҳакамлар қўмитаси қарорига асосан, мазкур учрашув ВАР ҳаками Равшан Абдувоҳидов Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми якунига қадар бош ҳакам ва ВАР ҳаками сифатида ҳакамлик қилишдан четлатилди», — дейилади хабарда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади